Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-09-07

   Бугун Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси, Фан, таълим, соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О.Иминов, Жарқўрғон туман ҳокими Б.Ўрақов, туман Кенгаши депутатлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар.

   Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тавсия этиш тўғрисида Жарқўрғон тумани ҳокими ўринбосари А.Раджабов маърузаси тингланди.

    Шундан сўнг, депутатлар Халқ  депутатлари туман Кенгашидаги Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияда кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2021 йилнинг биринчи ярим йилидаги ижроси ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида”ги маъруза, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ижтимоий - маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияда кўриб чиқилган “Жарқўрғон туманидаги “Маданий мерос объектлари”ни  муҳофаза қилиш ва  улардан фойдаланиш тартиби бўйича 2021 йилнинг 6-ойида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги  “Маҳалла ва хайрия” жамоат фонди  туман бўлинмаси қошида очилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларнинг сарфланиши ҳақида”ги.маърузалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

   Бундан ташқари, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш тўғрисидаги, туман Кенгашида бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказиш тўғрисидаги масалалар ҳам муҳокама қилиниб, туман ҳокимининг сессиялар оралиғидаги қарорлари ҳам тасдиқланди. Кўрилган барча масалалар юзасидан Кенгаш қарорлари қабул қилинди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?