Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ПАХТА ТЕРИМИГА КИРИШИЛДИ
Тадбирлар / 2021-08-31

   Жарқўрғон пахта қабул қилиш масканида жорий йил ҳосилини йиғиб олиш, терим жараёнини ташкил этиш бўйича семинар бўлиб ўтди. Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари У.Туропов, туман ҳокими Б.Ўрақов ҳамда вилоят ва тумандан ушбу жараёнга алоқадор мутасаддилар, отряд раҳбарлари иштирок этдилар.

    Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари У,Турапов томонидан жорий йил мавсумини ўтказиш бўйича ўз тавсияларини бераркан, тегишли мутасаддиларнинг вазифалрига ҳам алоҳида тўхталиб, уларга топшириқлар берди.

    Туман ҳокими Б.Ўрақов ҳамда вилоят ва туман мутахассислари терим жараёнини ташкил этиш ва тез ҳамда қисқа фурсатларда мавсумни якунига етказишдаги вазифалар тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

    Шундан сўнг, масканга пахта ортилган карвон бирма-бир кириб келишни бошлади. Туман ҳокими, “Термиз Жайҳун кластер” раҳбари ҳамда тегишли мутасаддилар томонидан пахта  сифати лаборатория таҳлилидан ўтказилиши жараёни ўрганилиб, жорий йил ҳосили ҳам хирмонга тўкила бошлади.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?