Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
БАЙРАМГА ТУҲФА
Тадбирлар / 2021-08-30

    Мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида Жарқўрғон туманида янги бинолар қурилиб, ишга туширла бошлади. Ана шундай бинолардан бири тумандаги “Қораянтоқ” маҳалласида жойлашган 100 ўринли “Бек-Болажон” давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Ушбу таълим муассасасининг очилиш маросимида туман ҳокими Б.Ўрақов, туман Мактабгача таълим бўлими мутасаддилари ҳамда нуронийлар иштирок этдилар.  Маросимда боғчада тарбиялана бошлайдиган болажонларнинг бадиий чиқишлари йиғилганларга олам-олам қувонч улашди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?