Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
21 август — умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни этиб белгиланди
Тадбирлар / 2021-08-20

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Фармойишига асосан, 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги ҳамда 21 август — умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни этиб белгиланди.

 

   “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” остида ўтказилиши режалаштирилаётган ушбу хайрли ташаббус доирасида:

 

- маҳаллалар;

- аҳоли яшаш хонадонлари;

- кўп қаватли уй атрофлари;

- гузар ва хиёбонлар;

- зиёратгоҳ ва қабристонлар;

- кўча ва болалар майдончаларида кенг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади.

 

   Шунингдек, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз яшовчи ҳамда ногиронли мавжуд юртдошларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларнинг яшаш шароитлари яхшиланиб, уй-жойларини таъмирлашга кўмаклашилади.

 

   Шу боис тумандаги барча корхона, ташкилот, муассасалар ходимлари, туман аҳолисини мазкур хайрия ҳашарида фаол иштирок этишларига чорлаб қоламиз!

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?