Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-08-12

   Бугун Жарқўрғон туманида паррандачилик тармоғини ривожлантириш ҳамда маҳсулотлар етиштиришда билим ва кўникмаларини ошириш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинарда вилоят ҳокими ўринбосари У. Турапов, туман ҳокими Б.Ўрақов, вилоят прокурори ўринбосари Ў.Саидов, вилоят Ички ишлар бошқармаси ўринбосари Б.Хидиров ҳамда Қумқўрғон, Музрабод, Ангор, Қизириқ, Шеробод, Термиз туманларидан соҳага алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари, паррандачилик соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар қатнашдилар.

   Семинарни туман ҳокими Б.Ўрақов бошқариб борди. Унда дастлаб вилоят ҳокими ўринбосари У.Турапов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини янада мустаҳкамлаш ҳамда паррандачилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида чиқарилгани, бу борада ҳар бир хонадонда парранда боқишнинг ташкил этилиши, давр талаби эканлиги ҳақида айтиб ўтди. Бундан ташқари, аҳолининг томорқадан унумли фойдаланилишига эришилса, аҳолимизнинг тўкин яшашига имконият яратилиши, бунинг учун маҳаллаларда “драйвер” шаклида маҳсулот етиштиришни шакллантириш ҳар томонлама қулайлигига алоҳида тўхталди.

 

    Шундан сўнг, сўзга чиққан Паррандачилик уюшмаси раҳбари Қ.Шарипов эса, вилоятда паррандачилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар: аҳоли хонадонларида боқилаётган парранда зотлари ва уларнинг хусусиятлари, наслчилик хўжаликларида парваришланаётган наслли паррандалар ва уларнинг аҳоли хонадонларига етказиб бериш кўрсаткичлари ҳамда паррандачиликни ривожлантиришда эътибор бериш лозим бўлган томонлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

   Тадбир якунида семинар иштирокчилари тумандаги “Бешбулоқ” маҳалласидаги аҳоли хонадонларида бўлишиб, уй шароитида паррандачиликни ривожлантириш ҳамда томорқадан унумли фойдаланиш бўйича ишни ташкил этиш шароитлари билан танишган бўлсалар, “Намуна парранда чорва” МЧЖда тухум етиштириш учун боқилаётган 10 минг бош парранда комплекси фаолияти билан  ҳам танишиш имконига эга бўлдилар.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?