Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МУРОЖААТЛАР ЕЧИМ ТОПМОҚДА
Тадбирлар / 2021-08-10

     Жарқўрғон туманида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил этиш бўйича “Тезкор штаб” гуруҳи томонидан аҳоли муаммоларини чуқур ўрганиш ва бартараф қилиш, мурожаатлар билан ишлашда янгича тизим ташкил этиш чора-тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

    Жарқўрғон туманида жорий йилнинг 7 ойи давомида 7505 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 5949 таси қайта ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар сирасига киритилди.  Айни кунларда, ушбу қайта ўрганилган мурожаатларнинг ижобий ечими чоралари амалга оширила бошланди.

   Жумладан, “Янгиобод” маҳалласида яшовчи Машиев Ўктамдан даъвогар Ҳақбердиева Иродага 1 нафар фарзанди учун тўланмай юрган 16 миллион сўм алимент қарздорлиги туман Мажбурий ижро бюроси томонидан ундириб берилди.

   “Дам” маҳалласида яшовчи Азимов Нортўра Фармонович эса 4-5 ойдан бўён ўз уйига эгалик ҳуқуқи ололмаётганлиги тўғрисида қилган мурожаати уман Кадастр ва ер ресурслари бўлими томонидан ечими қилиниб, кадастр ҳужжати расмийлаштириб берилди.

    “Узумзор” маҳалласида яшовчи фуқаро Маматқулов Умидга соғлигини тиклаш ва жарроҳлик амалиёти амалга оширилиши учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан 25 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

   “Хўжақишлоқ” маҳалласидан Йўлдошева Раъно иш сўраб, қилган мурожаати қаноатлантирилиб, тумандаги 29-сонли умумтаълим мактабга ишга жойлаштирилган бўлса, туман бўйича 17 нафар фуқаро Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан маҳаллалардаги жамоатчилик ишларига жойлаштирилди.

   “Қорабуро” маҳалласи фуқароси Қултўраев Ғайратнинг мурожаати ҳам қайта ўрганилиши натижасида унга тумандаги 3-сектор раҳбарияти томонидан пайвандлаш аппарати субсидия ҳисобидан берилди.

    Тумандаги мурожаатларнинг катта қисмини газ балонлари билан таъминланишда ёрдам сўраганлар ташкил этарди. Яъни, 91  та фуқаро балон сўраб мурожаат қилган, шундан шу кунгача 80 нафарининг мурожаати қаноатлантирилган бўлса, қолганлари ҳам ўрганиш жараёнида.

   Хуллас, туманда Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси ҳамда вилоят ва туман ҳокимлигига қилинган мурожаатлар имкон қадар қайта ўрганилиши оқибатида ўз ечимини топиб, аҳолининг розилигини олиш учун тизимли ишлар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?