Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Тадбирлар / 2021-07-30

   Бугун Жарқўрғон туман Маданият бўлими залида  туман ҳокими Б.Ўрақов ҳамда секторлар раҳбарлари томонидан корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳаллалар раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 

   Унда туман корхона, ташкилот, муассасалар ходимлари ҳамда аҳолининг Коронавирусга қарши эмлаш олишини таъминлаш,туманда фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда сусткашликни бартараф этган ҳолда, аҳолининг фаровонлигини таъминлаш бўйича масъуллар  масъулиятини янада ошириш лозимлиги туман раҳбари томонидан тушунтириб ўтилди. Туман ҳокимлигида ташкил этилган “Мурожаатлар билан ишлаш штаби”га ҳар бир масъул ташкилот мурожаатлар ижроси бажарилиши юзасидан кунлик ахборот бериб бориши бўйича топшириқлар берилди.

 Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?