Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МЕДАЛЬ ТОПШИРИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-06-29

    “Ёшликда олинган билим – тошга ўйилган нақшдир” деган эди буюклардан бири. Умумтаълим мактабини ўзининг илмга чанқоқлиги билан ажралиб турадиган, ҳар бир фанни қунт ила ўзлаштирган битирувчилар Президентимиз томонидан таъсис этилган олтин ва кумуш медалларни қўлга киритмоқдалар. Ана шундай ёшликдан илмга бўлган интилиши юқори бўлган ёшларнинг юқори натижаларни қайд этишаётгани қувонарлидир.

   Бугун туман Марказий Истироҳат боғида ташкил этилган медаль топшириш маросимида ҳам илмга чанқоқ, муносиб номзодлар тақдирландилар. Унда туман ҳокими Б.А.Ўроқов иштирок этиб, медалга сазовор бўлган битирувчилар, ота-оналар ҳамда мактаб раҳбариятини ушбу юқори натижалар билан қизғин қутлади.

   Шундан сўнг, туман ҳокими томонидан 5 нафар кумуш ҳамда 14 нафар олтин медаль соҳибларига медаллар ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Туман ҳокимлиги томонидан барча медалга сазовор бўлган битирувчиларни ушбу ютуқлари билан қутлаб, келгусидаги ўқиш ва ишларида омадлар тилаб қоламиз.

    Маълумот ўрнида: жорий йил туманимизда умумтаълим мактабларини 3341 нафар ўқувчи тамомлади. Айни кунларда улар шаҳодатномаларини олган ҳолда мустақил ҳаёт остонасига қадам қўйишиб, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширмоқдалар.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?