Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
"СОҲИЛ КУРАШИ"
Тадбирлар / 2021-06-28

    Жорий йил Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 22-27 июнь кунлари спортнинг "Соҳил кураши" бўйича 2004-2005 йилларда таваллуд топган ўсмир қизлар ҳамда эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Жарқўрғон туман Болалар ўсмирлар спорт мактаби кураш бўйича мураббийи М.Турсунова қўл остида шуғулланиб келаётган курашчиларимиз ҳам муносиб иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритдилар.

   Жумладан, аёллар ўртасидаги мусобақаларда 48 кг. вазн тоифасида Чориева Моҳинур, 52 кг. вазн тоифасида Суюнова Диёра, +87 кг. вазн тоифасида Шаманова Ситоралар 1-ўринни эгалладилар. Шунингдек, 52 кг. вазн тоифасида Шапоатова Ҳожар, 63 кг. вазн тоифасида Эштураева Саодатлар 2-ўринни, 70 кг вазн тоифасида Устаева Юлдуз 3-ўринни банд қилдилар.

    Эркаклар ўртасида 100 кг. вазн тоифасида Раҳмонов Сайдулла 2-ўринни, ўсмир қизлардан 57 кг. вазн тоифасида Қаҳҳорова Комила 2-ўринни, Назарова Дилбар эса 3-ўринни эгаллашдилар. Ушбу мусобақанинг 1-ўрин соҳиблари мазкур спорт тури бўйича Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритдилар.

Jarqo‘rg‘on tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?