Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЕВРОПАНИ ЗАБТ ЭТАЁТГАН ФУТБОЛЧИМИЗ – ЖАРҚЎРҒОНДА
Тадбирлар / 2021-06-21

   Миллионлар ўйини номини олган футбол мамлакатимизда ҳам оммалашган спорт турларидан бири ҳисобланади. Айниқса, дунёдаги футбол ривожланган қитъа саналмиш Европа яшил майдонларида тўп сураётган тумандошимизнинг борлиги фахрланарлидир.

   Куни кеча Италиянинг “Женоа” футбол клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўзи туғилиб ўсган Жарқўрғон туманига ташриф буюрди. Ташриф чоғида ўзи туғилиб ўсган маҳалласидаги футбол ихлосмандлари билан учрашиб, Европадаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Маҳалладаги мини-футбол майдонида футбол бўйича мастер-класс ташкил этди. Тадбир сўнггида футбол ихлосмандлари билан эсталик учун суратга тушди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?