Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
"ХАЛҚПАРВАР" КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-06-19

   Кеча Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

   Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссияси раиси Н.Шомуродов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан тасдиқланган “Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш тўғрисида”ги қарори ҳамда шу асосида қабул қилинган Халқ депутатлари туман Кенгашининг  қарори асосида “Халқпарвар” комиссияси ва қарор билан тасдиқланган комиссия низомининг мазмун ва моҳияти ҳақида тўлиқ маълумот бериб ўтди.

   Шунингдеr маърузачи ўз сўзида “Халқпарвар” комиссиясининг асосий мақсади туман ҳокимлиги ҳамда масъул давлат идораларининг уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ажратиш, қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш, уй-жой шароитларни яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар рўйхатини шакллантириш борасидаги ишлар устидан депутатлик ва жамотчилик назоратини ўрнатишдан иборатлигини, аҳоли учун қурилаётган уй-жойларга ер майдонлари ажратиш, қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш ва ўз муддатларда  тугатиш, уй-жойларга муҳтож фуқаролар рўйхатини шакллантириш, ипотека кредити, субсидиялар олувчилар ўртасида маблағларни адолатли тақсимлаш борасидаги ишлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, соҳага бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларнинг олдини олишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш, уй-жой қурилиши соҳасига қурувчи хусусий пудрат ташкилотларини кенг жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар шаффофлигини таъминлаш бўйича зарурий чоралар кўриш, ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга доир дастур ижросининг бориши тўғрисида туман ҳокимлигининг ахборотларини эшитишга кўмаклашиш, ўз ваколатига киритилган масалалар юзасидан туман Кенгаши котибияти билан ҳамкорлик қилиш ҳамда “Халқпарвар” комиссияси қонунчилик хужжатларига мувофиқ бошқа вазифларни амалга оширилиши ҳақида тўлиқ тушунча бериб ўтди.

   Йиғилишда комиссия аъзолари келгуси фаолияти ва иш жараёнларни ўзаро кенгашиб олдилар.

Jarqorgon tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?