Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
СУРХОНДАРЁ ЁШЛАРИНИ ЭЗГУ МАҚСАД САРИ БИРЛАШТИРГАН ФЕСТИВАЛЬ
Тадбирлар / 2021-06-18

   Сурхондарё вилоятида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шоири остида 15-17 июнь кунлари ўтказилган Ёшлар фестивали минглаб ўғил-қизларни айни эзгу мақсад сари бирлаштирди.

   Ёшлар фестивалида оммавий байрамона юриш марафони бўлиб ўтди. Минглаб йигит-қизлар, корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари Термиз шаҳридаги "ICEBERG" кўнгилочар маркази биноси олдидан фестивал бўлиб ўтаётган жой - муҳташам Санъат саройи жойлашган сўлим боғ томон пиёда юриб келдилар.

   Мамлакатимиздаги ҳар бир ҳудуднинг бир-биридан мазали бўлган миллий таомлари бор. Сурхонча тандир ва чўпонча гўшт кишиларни ҳамиша ўзга мафтун этиб келади. “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шоири остида Сурхондарёда ўтказилган Ёшлар фестивали доирасида “Тандир гўшт” ҳамда “Чўпонча гўшт” сайллари ҳам ташкил этилиб, иштирокчиларга шаҳар ва туманлардаги маҳоратли ошпазлар томонидан тайёрланган ушбу тансиқ таомлардан татиб кўриш имкони яратилди. “Тандир гўшт” ҳамда “Чўпонча гўшт” тайёрлаш тартиби, маҳорати ҳамда малакали ошпазларнинг баҳолаш мезонлари орқали  ғолиблар аниқланади.

   Айниқса, фестивал якунида таниқли санъаткорлар иштирокидаги шоу-концерт унутилмас таассуротларга бой бўлди. Унда 80 мингдан зиёд ёшлар, қўшни мамлакатлардан меҳмонлар қатнашди. Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов шижотли ўғил-қизларни ўзига хос байрам билан қутлади.

   Тадбирда фестивал доирасида ташкил этилган турли кўрик-танловлар, интеллектуал ўйинлар, спорт мусобақалари ғолибларига олтита 25 миллион сўмлик, ёшларнинг IT йўналишидаги стартап ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, вилоятдаги олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабаларини рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган вилоят ҳокими стипендияси учун иккита 1 миллиард  (жами 2 миллиард 150 миллион) сўмлик сертификатлар топширилди.

   Сурхондарё вилоятида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шоири остида 15-17 июнь кунлари ўтказилган Ёшлар фестивали якунида таниқли санъаткорлар иштирокидаги шоу-концерт ташкил этилди. Концерт якунида эса кўзни қувнатадиган тарзда мушакбозлик ташкил этилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?