Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЁШ ДЗЮДОЧИЛАРИМИЗДАН МЕДАЛЛАР
Тадбирлар / 2021-06-14

   Мамлакатимизда спортга бўлган эътибор кун сайин ортиб, кўплаб спорт турлари бўйича юртимиз байроғини юқори кўтараётганлар сони ортмоқда. Бу эса яратилаётган шароитлар, тинимсиз ташкил этилаётган мусобақаларнинг ҳосиласидир.

   Жорий йилнинг 10-12 июнь кунлари Самарқанд шахрида Дзюдо бўйича 2009-2013 йилларда туғилган кичик ўсмирлар ўртасида Республика очик турнири ташкил этилиши ҳам, ана шундай тадбирлардан бири бўлди. Унда иштирок этган Жарқўрғон туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ёш умидли дзюдочилари ҳам муносиб иштирок этиб, яхши натижаларга эришдилар. Жумладан, 29 кг. вазн тоифасида Юсупов Абдулазиз 1-ўринни, 35 кг. вазн тоифасида Йўлдошев Темур 2-ўринни ҳамда 32 кг. вазн тоифасида Юсупов Бобур 3-ўринни қўлга киритдилар. Ушбу ёшларимизнинг келгусида дунё ареналарида ҳам юқори натижаларга эришишларида омадлар тилаб қоламиз.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?