Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Мустақиллик йилларида туман халқ таълими
Тадбирлар / 2021-06-12

(Давоми).

   Туман умумтаълимига қарашли 1-, 7-, 14-, 15-, 23-, 26-, 32- ва 36-сонли мактабларда "Ахборот-ресурс" маркази, 2-, 15- ва 26- мактабларда "Етакчи кластер" ускунаари ўрнатилди. Туман ҳокими фармойишига кўра мактаб ўқитувчилари бир ойлик маош мукофоти олишди. Уч нафар ўқитувчи эса "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишонига тавсия этилди. 2005 - 2006 ўқув йилида "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси" кўрик-танлови вилоятимизда IV босқичда ўтказилди.

   Кўрик-танловнинг III вилоят босқичида 15-ихтисослашган мактаб интернати (ИМИ) ўқитувчиларидан Саломат Тўрақулова (тарих фани ўқитувчиси) учинчи ўринни, Бобур Сагизов (15-ИМИ) учинчи ўринни (информатика фани ўқитув­чиси), Гулбиниса Ҳайитова (15-ИМИ) биринчи ўрин (физика фани ўқитувчиси) ларни олишиб, ойлик маошининг юз фоизи миқдорида маош билан рағбатлантирилдилар. Санам Аҳмедова (2-мактаб психологи) маошининг олтмиш фоизи миқдорида, Насиба Яҳёева (27-мактаб, физика), Тожихол Хушвақтова (10-мактаб, мусиқа) каби ўқитувчилар эса ойлик маошининг қирқ фоизи миқдорида рағбатлантирилди.

   Вояга етмаган ўқувчи ёшларни бой маданий меросимизга, тарихий анъаналаримизга, миллий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш, болалар иқтидорини юзага чиқариш мақсадида туманда "Болалар фольклор дасталари" кўрик танлови ўтказилди (2006 йил). Ушбу танловда туман босқичида биринчи ўринни эгаллаган 4-мактабнинг фаол жамоаси вилоят босқичида III ўринни эгаллади. 2005 - 2006 ўқув йилида ёш доирачилар дастаси Тошкент шаҳрида ўтказилган "Зарб - 2005" танловининг Республика босқичида фахрли III ўринга сазовор бўлди.

   Туманда нефтчилар маданият саройида мусиқа мактаби фаолият кўрсатиб келмоқда. Мактабда 2001 йилда 25 нафар ўқитувчи фаолият юритиб, 232 нафар ўқувчиси таъ­лим олди. Мактабда миллий чолғу асбоблари, пианино, фортьепиано, баян каби мусиқа асбобларидан ўқувчилар куй ўрганишди. Ўқувчиларга мусиқа илмини ўргатишда ўқитувчилардан Р.Ибрагимова, А.Чаққонов, Г.П.Нечипоренко, Э.А.Цой, Л.3.Аҳмедшина ва Ф.Абдурасулов каби ўқитувчилар сабоқ бериб келишмоқда. 2016 йил 15 апрелда Термиз шаҳридаги 2-БМСМ биносида бўлиб ўтган танловнинг вилоят босқичида Академ хонандалик йўналишида туман 5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг 7-синф ўқувчиси С.Раҳматуллаев 1-ўрин, Эстрада хонандалигидан 1-синф ўқувчиси С.Ўроқова ва О.Тиловмуродовлар 1-ўрин, классик фортьепиано йўналишида 3-синф ўқувчилари М.Ўзбекова ҳамда М.Ражаповалар жуфтлиги 2-ўринни, 2017 йил март ойида эса С.Ўроқова ёзувчи Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган Республика кўрик танловида 3-ўринни эгаллашди. Туман 5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабига таниқли устоз Ю.Ш.Турсунов директорлик қилиб келмоқда.

   Жарқўрғон туманида мустақиллик йилларида ўнта касб-ҳунар коллежлари қуриб ишга туширилди. 2006 - 2007 ўқув йилида бешта касб-ҳунар коллежларига 1470 нафар ўқувчилар қкабул қилинди. Бу битирувчиларнинг 34 фоизини ташкил қилди. Мактабнинг оғир юкини елкасига олиб, таълим-тарбияда алоҳида ўрин тутаётган коллежларга қизиқиш ва талаб ортиб борди. Жумладан, Какайди қўрғонида жойлашган касб-ҳунар коллежи замонавий таълим дастурлари асосида қурилган бўлиб, ёшларга билим беришда етакчи услублардан фойдаланилиб, 2005 йилда коллежда 35 нафар ўқитувчи мураббий, 500 нафар талабаларга таълим беришди.

   Коллежда коммутатор операторлиги, В ва С тоифали транспорт ҳайдовчиси, бухгалтер-аудит, фермер-механизатор, почта алоқачиси ва халқаро алоқа мутахассисликлари бўйича ўқувчиларга малакали таълим берилди. Коллеж ўқувчилари компьютер ва бошқа замонавий алоқа воситалари, иккита юк машинаси, трактор ҳамда енгил автомашинадан машғулотларда кенг фойдаланишди. Коллежда ҳар жиҳатдан қулай жиҳозланган автодром ишлаб турди. "Жарқўрғоннефть" бошқармаси телефон алоқа филиалида коллеж ўқувчилари ҳафталик амалиётларни ўташлари учун имконият яратилди. Коллежда спорт ўйингоҳи, ёзги клуб, кутубхона ўқувчилар ихтиёрига бериб қўйилди.

   Мустақиллик йилларида туманда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилди. Умуммиллий дастур йўналишларидан бири таълим муассасалари спорт базасини мустаҳкамлаш, спортни ривожлантиришдан иборат. Тумандаги ўқувчиларни спорт билан шуғуллантириш ва соғломлаштириш мақсадида туман мактабларида 2006 йилга келиб иккита стадион, 48 та фут­бол майдони, 21 та спорт заллари, 73 та волейбол, 32 та баскетбол майдонлари, 27 та қўл тўпи, 27 та кичик футбол майдонлари фаолият кўрсатди. 256 нафар жисмоний тарбия ўқитувчиси ўқувчиларга жисмоний тарбия дарсидан сабоқ бе­риб келмоқда. Улардан 71 нафари олий, 155 нафари ўрта махсус маълумотлилардир. Жисмоний тарбия дарсларини ўтиш билан бирга фан ўқитувчиларининг қизиқишларига қараб спорт тўгаракларини ташкил этиш асосида синфдан ташқари ишларни ҳам олиб бордилар.

   Мактабларда 492 та спорт тўгараклари ташкил этилган бўлиб, уларда 16243 нафар ўғил ва қизлар шуғулланишди. Уларнинг 5059 нафари қиз болалар эди. Спорт тўгаракларида шуғулланувчи ўқувчилар тумандаги жами ўқувчиларнинг 38 фоизини ташкил этди. Тумандаги мактабларнинг спорт базасини ривожлантириш мақсадида туман халқ таълими бўлими томонидан мактаблар учун 2005 - 2006 ўқув йилида 9206000 сўмлик спорт анжомлари ва спорт кийимлари олиб берилди.

   Туманда битта болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мавжуд бўлиб, у 1961 йилдан бўён фаолият кўрсатмоқди. Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 15 нафар хо­дим ёшларни спорт билан шуғуллантириш ишларини амалга оширди. Улардан тўққиз нафари олий, олти нафари ўрта махсус маълумотли мутахассислардир.

   Мактабда тўққизта спорт (футбол, волейбол, шахмат) секциялари ташкил қилинган. 2006 йилда спорт секцияларида 425 нафар ўқувчи ёшлар шуғулланишди. Шаҳардаги 1-сонли ўрта мактабда бадиий гимнастика бўйича гуруҳ ташкил этилган бўлиб, уларда 36 нафар қиз болалар шуғулланди. Умуман олиб қаралса 10-, 21-, 22-, 30-, 33- ва 36-мактаблар жамоалари спорт мусобақаларида яхши натижаларга эришиб, ўқувчи ёшлар орасида ҳар йили "Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларида фаол иштирок этишди. Унга I - IV. V - VII. VII - XI синф ўқув­чилари жалб қилинган бўлиб, улар III вилоят, IV Республика босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этишди. Шуниси қувонарлики, туман спортчилари "Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларининг вилоят босқичида команда ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллашиб, IV Республика босқичида эса тумандан 12 нафар спортчи фаол иштирок этиб қайтди.

   Республика халқ таълими вазирлигининг 2006 йил 19 майдаги 128-сонли "Ёзги- 2006" спорт мусобақаларини Тошкент шаҳри, Қорақалпогғистон Республикаси ва вилоятларда юқори савияда ташкил этиш тўғрисидаги буйруғига асосан туман халқ таълими бўлимининг 2006 йил 27 майдаги 168-А буйруғи ишлаб чиқилди ва барча мактабларга етказилди. 2008 йилда мактабларда спортнинг 12 та тури бўй­ича спорт мусобақалари ўтказилиб, спорт секцияларидан каратэ, таэквандо, бокс, бадиий гимнастика, футбол, волейбол, теннис, баскетбол, кураш, енгил атлетикага 1410 нафар ёш спортчилар жалб этилиб, туман спортини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда. Шунингдек, Жарқўрғон туманида футбол соҳасининг ривожига муносиб ҳисса қўшилиб келинмоқда, Туманда жами 63 та футбол май­донлари бўлиб, жумладан, коллежларда 5 та, Сурхонтекстилда 1 та, СФУ ларда 4 та мавжуд.

   Жарқўрғон туман халқ таълими бўлимида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича 2008 йилда муҳим аҳамиятга эга бўлган амалий ишлар бажарилиб, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга жиддий эътибор берилди. Халқ таълими тизимида 2008 йилда 56 та умумий ўрта мактабларда 45 та футбол майдони, 25 та спорт зали, 64 та волейбол, 34 та баскетбол, 36 та қўл тўпи ҳамда 37 та кичик футбол майдонлари фаолият кўрсатиб, 245 нафар жисмоний тарбия ўқитувчилари спорт таълимини ташкил этишди.

   Туман халқ таълимида спортнинг янада ривожланиши натижасида 2003 йилда Хоразм вилоятида буўлиб ўтган "Умид ниҳоллари" спорт мусобақасида туманнинг 15 нафар ўқувчиси иштирок этиб, 7 нафар ўқувчи муваффақиятли натижаларга эришганди. 2006 йил эса Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтган "Умид ниҳоллари" спорт мусобақасида Жарқўрғон туманининг 12 нафар ўқувчиси муваффақиятли ишти­рок этди. Туман касаба уюшмаси ҳамда халқ таълими бўлими томонидан ҳар йили ёзги дам олиш вақтида ўқувчиларнинг мазмунли дам олишларига эътибор қаратилди. 2005 йили тумандаги 600 нафар ўқувчи уч давра (ҳар давра 18 кун) да Шеробод туманида жойлашган "НГДУ'га қарашли "Нефтчи" ҳамда "Сурхон" МТПнинг "Сурхон" оромгоҳларида ҳордиқ чиқариб келишди. Жарқўрғон тума­нида мустақиллик йилларида халқ таълими ва ўқув юртлари масаласида амалга ошрилган ислоҳотлар натижасида катта ютуқларга эришилди.

   Халқ таълимида тажрибали ўқитувчи педагогларнинг таълим-тарбияни ривожлантириш соҳасидаги ибратли ишлари алоҳида аҳамиятга эгадир. Мустақиллик йилларида мунтазам ўтказиб келинаётган "Йил ўқитувчиси" кўрик-танловида туман ўқитувчилари фаол иштирок этиб, муносиб ўринларга эга бўлишди. "'Йил ўқитувчиси" 1991 йил Республика миқёсидаги кўрик-танловда тумандаги 32-мактабнинг кимё ўқитувчиси О.Неъматова, 13-мактабнинг физика ўқитувчи­си А.Ботировлар ғолиб деб топилиб ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланди.

   Шунингдек, "Йил ўқитувчиси" кўрик-танловида 1993 йил 31-мактаб бошланғич таълим ўқитувчиси О.Шерданова, 1994 йилда 7-мактаб рус тили ва адабиёти ўқитувчиси 3.Саманова, 1995 - 1996 йилларда 51-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Г.Турсунова, 1998 йилда 14-мактаб бошланғич таъ­лим ўқитувчиси Д. Холтўраева, 2000-2001 йилларда 27-мактабнинг она тили ва адабиёти ўқитувчиси С.Тожиева, 2002 йилда 7-мактабнинг инглиз тили ўқи­тувчиси Н.Эшмўминова, 2003 йилда 19-мактабнинг бошланғич таълим ўқитув­чиси М.Раҳимова, 2004 йилда 7-мактабнинг она тили ва адабиёти ўқитувчи Д.Алламуродова, 2005 йилда 2-мактабнинг физика ўқитувчи 3.Бобонова вилоят босқичида ғолиб деб топилди.

    Туман халқ таълими ривожига муносиб ҳисса қўшган таниқли, тажрибали, юқори билим ва таълим тарбияни ривожлантириб келаётган устоз педагоглар доимий тарзда амалий жиҳатдан қўллаб- қувватланиб, уларнинг меҳнати ҳукуматимиз томонидан тақдирланиб борилди. Туман халқ таълими тизимида фаолият юритаётган қуйидаги ўқитувчилар Давлат мукофотлари билан тақдирланди.

   Тумандаги Какайди қўрғонидаги 5-сон ўрта мактаб ўқитувчиси Қаҳҳор Юсупов 1977 йил 15 августда "Ўзбекистон Республикаси халқ маорифи аълочиси", 1978 йилда "Ҳурмат белгиси" ордени, 1985 йилда "Меҳнат фахрийси", 1990 йилда эса олий тоифали ўқитувчи, 15- лицей интернат (ҳозирги 12-АФЧЎИМИ) ўқитувчиси Мамарасул Худойбердиев 1978 йили "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси", 1998 йили II даражали "Соғлом авлод" ордени, яна ушбу таълим маскани ўқитувчи­си Мўмин Шоймардонов 1989 йили "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси", 2002 йили "Меҳнат шуҳрати" ордени, 24-мактабдан биология фани ўқитувчиси Эргашев Қурбонназар 1994 йил "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими", 15-мактабдан она тили ва адабиёти ўқитувчиси Йўлдошев Ибройим 1995 йил "Халқ ўқитувчиси", 10-мактабдан бошланғич синф ўқитувчиси Бобомуродов Ашур 1995 йил I даражали "Соғлом авлод учун" орде­ни, 13-мактабдан тарих фани ўқитувчиси Чориев Зоир 1996 йил "Шуҳрат" меда­ли, 1-мактабдан рус тили ва адабиёти ўқитувчиси Карпенко Любовь Михайловна 1996 йил "Халқлар дўстлиги" ордени, 33-мактабдан физика фани ўқитувчиси Исмоилов Тоштемир 1997 йил I даражали "Соғлом авлод учун ордени", 19-мактабдан биология фани ўқитувчиси Худойбердиев Мамарасул 1998 йил II дара­жали "Соғлом авлод учун" ордени, 21-мактабдан жисмоний тарбия фани ўқи­тувчиси Тожиев Чўтпўлат 2000 йил "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўр­сатган спорт устози" фахрий унвони, 2000 йили 15-лицей-интернатдан (ҳозирги 12-АФЧЎИМИ) Эшқобил Чориев "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси", 36-мактабдан тарих фани ўқитувчиси Эшонқул Холмирзаев 2001 йили "Шуҳрат медали", 2002 йили 15-лицей-интернат(ҳозирги 12-АФЧЎИМИ) дан Гулбинисо Ҳайитова "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси", 7-мактабдан меҳнат фани ўқитувчиси Нортўра Файзуллаев 2003 йил "Меҳнат Шуҳрати" медали, 15-лицей-интернат (ҳозирги 12-АФЧЎИМИ) дан кимё фани ўқитув­чиси Мўмин Шоймардонов 2002 йили "Шуҳрат медали", 30-мактабдан биология фани ўқитувчиси Алламуродов Қулмўмин 2004 йил "Эл-юрт ҳурмати" ордени, 17-мактабдан математика фани ўқитувчи Шоимова Бибихол 2005 йил "Шуҳрат" медали, 21-умумий ўрта таълим мактабидан она тили ва адабиёт фани ўқитув­чиси Маматқулова Солия 2007 йил "Шуҳрат медали", 2008 йили 15-лицей-интернат (ҳозирги 12-АФЧЎИМИ) директори Орифжон Ҳайитов "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси" ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 (2001 йил), 20 (2011 йил) ва 25 (2016 йил) йиллиги кўкрак нишони, 21-умумий ўрта таълим мактабидан география ва биология ўқитувчиси Гулбаҳор Худойбердиева 2008 йил "Шуҳрат" медали, тумандаги Саноат коллежи ўқитувчилари Рустам Муҳаммадиев 2007 йили “Касб-ҳунар таълими аълочиси”, Гулшан Нуралиева 2011 йили Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус касб-ҳунар таълими аълочиси. 2011 йили 15-лицей-интернат (ҳозирги 12-АФЧЎИМИ) ўқитувчиси Саломат Тўрақулова "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси", ўқитувчи Ҳайитмурод Искандаров "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси", Саноат коллежи ўқитувчилари Эркин Юнусов 2014 йили "Шуҳрат" ордени, Панжи Холиёров 2016 йили “Дўстлик" ордени билан тақдирландилар.

   Ушбу юксак мукофотлар Жарқўрғон халқ таълими тизимида ўз касбини мукаммал биладиган, етарли падагогик, билим ҳамда илмий салоҳиятга эга бўлган мутахассисларнинг ниҳоят даражада кўплигидан дарак беради. 2007 йилда ту­манда умумтаълим мактаблари сони 57 та бўлиб, ушбу мактабларда 41857 нафар ўқувчи таълим олди. Шунингдек, туманда мактабгача таълим муассасалари фаолияти янада яхшиланиб, доимий болалар муассасалари сони 50 та бўлиб, ушбу боғчаларда 3050 бола тарбияланди. 2008 йилда Жарқўрғон туманида халқ таъли­ми тизимида 56 та умумий ўрта таълим мактаблари (2017 йилда 56 та мактабда 32, 3 минг ўқувчи) мавжуд бўлиб, улардан 27 таси 9 йиллик, 29 таси 11 йиллик умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этди. Умумий таълим мактабаларида ўқувчилар сони 40473 тани, педагог-ўқитувчилар 2967 нафарни ташкил этиб, уларнинг 1750 нафари олий, 59 нафари тугалланмаган олий ва 1159 нафари ўрта махсус маълумотга эга.

   Шунингдек, тоифалар бўйича тумандаги ўқитувчиларнинг 67 нафари олий, 478 нафари биринчи, 931 нафари иккинчи тоифали ва 1491 нафари мутахассис ўқитувчилардан иборатдир. Жумладан, таълим-тарбия олаётган 40473 нафар ўқувчининг 40216 нафари ўзбек тилида 257 нафари рус тилида таълим олди. Шунингдек, Жарқўрғон шаҳрида 5 та ўрта умумтаълим мактаби бўлиб, уларда 5700 на­фар ўқувчи таълим олди. 51 та умумтаълим мактаблари қишлоқларда жойлашган бўлиб, 34773 нафар ўқувчи ушбу мактабларда таълим-тарбия олди.

   Туман мактабларида янги педагогик технология асосида ўқитиш ташкил этилиб, тажрибали педагоглар уўзларининг малакали билими билан катта обрў-эътиборга сазовор бўлди. Тумандаги 36-мактабнинг 8-синфида тарих фанини замона­вий ўқитиш, электрон дарсликлар билан таъминлаш, тарих фанидаги долзарб масалаларни оммалаштириш бўйича катта амалий ишлар вилоят миқёсида тажриба учун тақдим этилди.

   Туманда таълим соҳасида катта ютуқларга эришилиб, ўқувчи ёшларнинг дарс, дарсдан ташқари жараёнларда билим олиши, мустақил ҳаётга тайёрлаш, келажакда яхши мутахассис бўлиб етишиши учун касб танлашга ўргатиш мақсадида катта амалий ишлар бажарилди. Халқ таълими тизимида 4 та мактабдан ташқари таълим муассасаларида 44 нафар педагог ўқитувчи 2018 нафар ўқувчига таълим тарбия берди. 2007 - 2008 ўқув йилларида халқ таълими ҳузурида "Ўқувчилар ижодиёти маркази", "Ёш техниклар ижодиёти маркази", "Ёш сайёхлар маркази" ва "Экологик таълим марказ"лари фаолият кўрсатди. 2008 йилда "Ёш тех­никлар ижодиёти маркази" ташаббуси билан республика миқёсида ўтказилган "'Ижодкор ихтирочи" ва "Ёшлар камоли - юрт истиқболи" кўрик-танловларида туман ёшлари фахрли 1 - 2-ўринларни эгаллашди.

   Халқ таълимида кимё, биология, физика ва математика фанлари йўналиши га ихтисослаштирилган 15-умумий ўрта таълим мактаб интернати (ҳозирги 12-АФЧЎИМИ)  мавжуд бўлиб, унда 264 нафар ўқувчига 29 нафар педагог таълим-тарбия бермоқда. 15-лицей-интернатга олий тоифали физика фани ўқитувчиси Орифжон Ҳайитов 1996 йилдан бўён директорлик қилиб келмоқда. 15-лицей-интернат (ҳозирги 12-АФЧЎИМИ) фундаментал фанлар физика-математика, кимё-биология фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган. 15-лицей-интернат нафақат туман, балки вилоятимиз, республикамиз ижтимоий-иқтисодий соҳаларига ҳам муносиб кадрлар етказиб, кўплаб ўқувчиларни олий ўқув юртига киришига кўмак берган республикадаги етакчи лицей-интернат ҳисобланади. Мактаб-интернатни тамомлаган собиқ ўқувчилардан ўн икки йил (1998 - 2010 йиллар) мобайнида 532 нафар ўқувчи 11-синфни бигириб, шулардан 524 нафари (98 % и) олий ўқув юртларига ўқишга кириб, республикамизнинг турли жойларида меҳнат қилмоқдалар.

   Туманда ёшларни жисмоний баркамол авлод қилиб тарбиялашда халқ таъли­ми тизимида катта амалий ишлар бажарилиб, "Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби"да 9 та спорт тури бўйича 582 нафар ўқувчига 16 нафар мураббий спорт соҳасида таълим тарбия берди. Ушбу спортчи ўқувчиларнинг 111 нафари қизлар бўлиб, спорт мураббийларининг 10 нафари олий маълумотга эга. Туманда 2004 - 2007 йилларда "Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси" ташаббуси билан қишлоқларда 4 та янги спорт иншоотлари қурилиб, 715 нафар ўқувчи спорт билан мунтазам шуғулланди. Тумандаги 21 та умумтаълим мактаб­лари замонавий "Pentium-4" компъютерлари билан тўлиқ жиҳозланди.

   Жарқўрғон тумани халқ таълими бўлими қатор ибратли ишларни амалга ошириб, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2006 йил 20 июндаги "Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида"ги ПК-381-сонли қарорига асосан "Мактаб-кутубхона-оила-жамоат ташкилоти" хайрия кўрик-танловларини ўтказиб, мактаб кутубхоналарини ўқув дарсликлари, турли маънавий- маърифий китоблар билан таъминлашга алоҳида эътибор бериб келмоқда. 2008 йил 11 мартдаги Жарқўрғон туманининг халқ таъ­лими бўлими томонидан 56-А буйруғи асосида "Мактаб-кутубхона-оила-жамаот ташкилоти" хайрия тадбирини ўтказди. Натижада туман мактабларида 5 минг донадан ортиқ 2 млн. 314 минг сўмлик бадиий асарлар тўпланди. Туман ҳокимининг ташаббуси билан 50 млн. сўмлик маблағ ажратилиб, бадиий адабиётлар туман кутубхоналарига етказиб берилиб, умуман 2005 - 2008 йилларда 13 млн. 361 минг 882 сўмлик бадиий асарлар мактаб кутубхоналарига етказиб берилди.

   Энг муҳими ҳомийлик ёрдамининг ташкил этилиши туфайли хайрия тадбирлари асосида ўқувчилар, ўқитувчилар, ота-оналар томонидан жами 6310 дона, 9310400 минг сўмлик бадиий асарлар мактаб кутубхоналар фондига эсдалик сифатида тақдим этилди.

   Жарқўрғон туман ҳокимлигининг бевосита раҳбарлиги, ҳомийлиги ва ташаб­буси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июл- даги "2004 - 2009 йилларда мактаб таьлимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 331-сонли қарори­га асосан 2004 - 2008 йилларда муҳим аҳамиятга эга бўлган мактабларни қайта таъмирлаш, янги бинолар, спорт, маънавий-маърифий иншоотларни қуриш масаласида катта ишлар бажарилди.

   Туманда 2004 йил 6- ва 7-умумий ўрта таълим мактабларида 43 млн. сўмлик капитал таъмирлаш, 2005 йилда 15-умумий ўрта таълим мактабида 268, 7 млн. сўмлик капитал таъмирлаш ишлари қилиниб, 640 ўринли янги мактаб биноси ва спорт зали қуриб битказилди. Туман ҳокимлигининг раҳбарлигида ва ҳомийлигида 2006 йилда 26-умумий ўрта таълим мактабида 712, 031 млн. сўмлик, 32-умумий ўрта таълим мактабида 353, 763 млн. сўмлик маблағлар қайта таъмирлашга ва спорт залларини қуриб битказишга сарфланди. Шунингдек, 2007 йилда тумандаги 9-умумий ўрта таълим мактабида 353, 298 млн. сўмлик капитал таъмирлаш ишлари бажарилиб, 315 ўринли янги ўқув биноси ҳамда спорт зал бинолари қуриб битказилди. 2008 йилда туманда 44-умумий ўрта таълим мак­табида 490 ўринли янги қурилиш ишлари амалга оширилди, шунингдек 1-, 5-, 23-, 25-, 28-, 41-, 43-, 46- ҳамда 52-умумий ўрта таълим мактабларида жорий таъ­мирлаш ишлари амалга оширилиб, 55-умумий ўрта таълим мактабида 273199 млн. сўмлик маблағлар сарфланиб, 140 ўринли янги ўқув биноси ва спорт зали, 31-умумий ўрта таълим мактабида 23850 млн. сўмлик қайта таъмирлаш ишла­ри амалга оширилиб, туман мактабларини замонавий бинолар билан таъминлаш, мактабнинг моддий-техника базасини мусиаҳкамлаш, замонавий педтехнологияларни жорий этиш масаласида республика аҳамиятига эга бўлган ибратли ишлар бажарилди.

   Жарқўрғон туман ҳокимлиги туман ўрта таълим мактабларига бевосита раҳбарлик қилиб, мактабларда ободонлаштириш ишларига ҳомийлик ишларини янада кенгроқ ривожлантирмоқда. Жарқўрғон туман ҳокими бўлган Норбой Шомуродовнинг бевосита ташкилотчилиги, туман халқ таълимига беқиёс ёрдами, мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларига ҳар томонлама амалий ёрдам бериш, маънавий ва моддий қўллаб-қуввватлаши туфайли 2004 - 2005 ўқув йилида мавжуд 56 та мактабларнинг 43 тасининг атрофи замонавий деворлар билан ўралиб, фермерлар, корхона ва ташкилотлар ва ҳомийларга мактабларга амалий ёрдам бериш ташкил этилди. Туман мактабларига 135 млн. 480 минг сўмлик қурилиш ишлари ҳомийлар ёрдамида амалга оширилишига раҳбарлик ва ташаббускорлик қилганлиги туфайли туман ҳокими бўлиб ишлаган Норбой Шомуродов 2005 йил­да "Халқ таълими ҳомийси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

   Мустақиллик йилларида туман халқ таълими тизими ҳар томонлама юксалиб, замонавий жаҳон андозасига мос таълим тизими шакллантирилиб, мактаблар за­монавий, моддий техник жиҳатдан тўлиқ таъминланиб, юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш масаласи ижобий ҳал қилинди. Энг муҳими туманда ёш авлодни тарбиялаш, миллий мустақиллик, миллий ғоя эътиқодлари руҳида тарбиялаш, юксак даражадаги билимга эга бўлган ўқувчи ёшларга таълим тарбия бериш масаласи ижобий ҳал этиб борилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?