Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ТУМАН ОЧИҚ БИРИНЧИЛИГИ
Тадбирлар / 2021-06-11

   Жарқўрғон туманида “Ёшлар ойлиги” доирасида, қолаверса 5 та муҳим ташаббуснинг 2-йўналиши "Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яртишга йўналтириш" мақсадида  12-аниқ фанлар чуқурлаштирилиб ўргатиладиган ихтисослаштирилган мактаб интернати спорт иншоотида шахмат мусобақаси ташкил этилди. Унда 2008-2013 йилларда туғилган ўқувчи ёшлар ўртасида туман очиқ биринчилиги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

   Мусобақада туманимиздан ташқари Термиз шаҳри ва тумани, Денов, Шўрчи туманларининг иқтидорли шахматчилари ҳам иштирок этишмоқда. Бу эса турнирнинг янада қизғин баҳсларга бой тарзда кечишини таъминламоқда.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?