Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2021-06-11

   Президентимизнинг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги фармони асосида Жарқўрғон туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб келмоқда. Шунинг қаторида қилиниши лозим вазифалар белгилаб олинган ҳолда, босқичма-босқич ўзгаришлар қилинмоқда. Жумладан, бугун “Марказий сурхон” маҳалласида ташкил этилган семинарда ҳам бу борадаги вазифалар тақсимоти бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.

   Семинарда дастлаб туман ҳокими Б.Ўрақов сўз олиб, “Обод қишлоқ” дастури асосида жорий йилда тумандаги қайси маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилиши, бу борада қайси ташкилот вакиллари нима вазифаларни бажариши лозимлиги хусусида тўхталиб ўтди.

   Шунингдек, унда вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Тоиров, туман прокурори Б.Ҳайдаровлар ҳам сўзга чиқишиб, семинар иштирокчиларига барча қилинадиган ишлар сидқидилдан бажарилиши лозимлиги, дастур асосида обод қилинаётган маҳаллалар учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш лозимлиги ҳақида фикрларини билдириб ўтдилар. Улар томонидан аҳоли ўз уйларининг ички томонининг обод бўлишида фаол бўлишлари лозимлиги, бунда шу ерда яшаётган корхона-ташкилотлар раҳбарлари ўрнак бўлишларига чақиришди.

   Ҳа, дастур асосида маҳаллаларда аҳоли розилиги учун сектор раҳбарлари, масъул корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимлари томонидан ўзгаришлар амалга оширилмоқда, шундай экан аҳоли ҳам бу ишда томошабин бўлмасдан, ўзига тегишли ҳудудни, яшаш ҳовлисини обод қилиб қўйса, кўзланган мақсадга тезроқ эришамиз. Зеро, “Обод қишлоқ” дастури мазмун-моҳиятида барча бефарқ бўлмаган кучларни бунёдкорлик ишларига ундовчи мобилизацион куч мавжуд десак муболаға бўлмайди. Бу куч бошланган ишларни қишлоқларимиз ҳаётини тубдан ўзгартирувчи умуммиллий ҳаракатга айлантиришда халқимиз якдиллик билан ҳаракат қилишига ишонамиз.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?