Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ТАРҒИБОТЧИЛАР СЕМИНАРИ
Тадбирлар / 2021-06-11

    Мамлакатимизда ижодий муҳитни шакллантиришга кенг эътибор қаратилмоқда. Президентимиз томонидан “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам бунинг исботидир. Ушбу қарорга кўра ҳар бир умумтаълим мактабида Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими шакллантирилди. Эндиликда улар томонидан таълим масканларидаги ижодкор ўқувчиларнинг ижод намуналари  янада ёрқинроқ бўлиши учун имкониятлар яратилиши асосий мақсадлардан биридир.

    Жарқўрғон туманидаги 65-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат бўлинмаси, вилоят Ёзувчилар уюшмаси ҳамда туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида тумандаги мактабларнинг Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари учун ташкил этилган семинарнинг мақсади ҳам ушбу лавозимнинг асл моҳиятини англаган ҳолда иш юритишга қаратилди. Дастлаб мактабнинг маънавият-ва маърифат хонаси ҳамда кутубхонаси фаолияти билан танишишдан бошланган семинар, мактабнинг фаоллар залида давом этди.

     Семинарда вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси Менгнор Олламуродов томонидан тарғиботчининг вазифалари содда қилиб тушунтириб берилди. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳ.Тоғоймуродов ҳам иштирок этиб, ижодий муҳит яратишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Тумандош ижодкор В. Эрматова ҳам сўзга чиқиб, ҳақиқий ижодкорларни тарбиялашда, ижод қилишда аввало тарғиботчининг ўзи ҳар томонлама тобланган, ёшларнинг куртак ёзаётган ижодини қўллаб-қувватламоғи, уни камолга етказмоғи  лозимлиги ҳақида айтиб ўтди.

    Тадбир сўнггида, ёш ижодкор ўқувчилар томонидан шеърлар ўқилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилган бўлса, Менгнор Олломуроднинг оташин ижодидан намуна ижро этиши эса йиғилганларга ўзгача кайфият улашди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?