Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
"ЁШЛАР ОҚШОМИ"ДА ЖАРҚЎРҒОН ЁШЛАРИ
Тадбирлар / 2021-06-05

   Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси ташаббуси билан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда истеъдодли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида "Ёшлар оқшоми" концерт дастурларини ўтказиш ташкил этилган. Бу галги концерт дастури меҳмони Жарқўрғон туманининг истеъдодли ёшлари бўлди.  

    Тумандаги 5-сон мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларидан иборат жамоа ҳақиқий байрамона концерт дастурини намойиш этишди. Концерт дастури давомида ёш истеъдод соҳиблари томонидан мақом, опера ҳамда эстрада йўналишидаги қўшиқлар ижро этилди. Шунингдек, ёш раққоса қизлар томонидан турли миллат вакилларига оид рақслар ҳам намойиш этилди. "Ёшлар оқшоми"га ташриф буюрган меҳмонларнинг хурсандчилиги ва рақсга тушишидан концерт дастури юқори савияда ўтганини билиш мумкин. Айниқса жажжи болажонларнинг хурсандчилиги барчага кўтаринки руҳ бағишлади.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?