Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
-Жарқўрғон тумани ташкил топганининг 95 йиллигига- ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ТАРИХИДАН: Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалиги
Тадбирлар / 2021-06-04

(Давоми).

   Жарқўрғон туманида мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалик соҳасида муҳим аҳамиятга эга бўлган ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида озиқ- овқат мақсулотлари етиштириш ва пахтачилик янада ривожланди. 2007 йилда туманда ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳаракатдаги нархларда 7187,3 млн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Шунингдек, 6489, 2 млн. сўмлик чорвачилик маҳсулотлари аҳоли эҳтиёжлари учун етказиб берилди.

   Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаёқ аҳолига томорқа участкалари ажратиб берилиши ғоят оқилона иш бўлди. Натижада томорқа қўшимча даромад манбаига айланди. 2014 йил мобайнида "Микрокредитбанк" АТБ Жарқўрғон ту­ман филиали томонидан 34 нафар кишига "иссиқхона" қуришга жами 232 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди. "Иссиқхона"да турли кўукатлар, помидор, бодринг ҳамда гул кўчатлари етиштириш харидоргир маҳсулот бўлиб келмоқда. 2001 йили туманда аҳоли томорқаларида жами 45659 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди.

   Туманда чорвачилик янада такомиллашиб, аҳолини гўшт, сут махҳсулотларига бўлган эҳтиёжлари қондирилиб, қорамоллар 55733 бошга, қўй-эчкилар сони эса 194979 бошга етказилди. Ўзбекистан Республикаси биринчи Президента И. Каримовнинг 2006 йил 23 мартдаги "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2008 йил 21 апрелдаги "Шахсий ёрдамчи деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари асосида ушбу соҳани ривожлантириш бўйича аниқ дастурлар белгиланиб, ҳаётга изчил татбиқ қилинмоқда. Натижада чорва моллари бош сони ва улардан олинаётган маҳсулот ҳажми ҳамда сифати йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу, ўз навбатида, аҳоли эҳтиёжларини кенг кўламда қондириш, эл фаровонлигини янада юксалтиришда муҳим аҳами­ятга эга бўлаяпти.

   Туманда 2005 йили ташкил этилган "Искандар Исроил" чорва фермер хўжа­лиги 2012 йилда 160 бош қорамол парваришлади. Хўжалик аъзолари молларнинг зотини яхшилаш бўйича анча ишларни амалга оширишди. 2006 йилда Польша Республикасидан 10 бош қорамол, 2011 йили эса Украина Республикасидан 10 бош зотдор моллар олиб келишди. Натижада ўтган йиллар давомида олинган насллари суяги йирик, гўштдор ва серсутлиги билан алоҳида аҳамият касб этмоқда.

   Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 августдаги "Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 350-сонли қарори асосида хусусийлашган замонавий балиқчи­лик корхоналари ташкил этила бошланди. Туманда 2013 йили "Чашмаи обиравон" фермер хўжалиги 25,7 млн. сўмлик маблағ эвазига 3,8 гектар майдонда, "Улуғбек" фермер хўжалиги 1,2 гектарга, "Аму-Занг" голдинг ФИШ" фермер хўжалиги 1,5, "Маҳамов Абдураҳмон Маҳамович" фермер хўжалиги 1,3 гектар майдонда балиқчилик ҳавзасини яратишиб, балиқ чавоқларини қунт ва эътибор билан парвариш қилиша бошлади.

   Туманда мустақиллик йилларида фермер хўжаликларининг сони ва салмоғи ошиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда фаолияти янада ривожланди. Фермерлар қишлоқ хўжалигининг иқтисодий таянчига айланиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда илғор ташаббускор мулкдорларга айла­ниб, фермерлар ичида таниқли пахтакорлар, қишлоқ хўжалик ходимлари етишиб чиқди. Илғор фермерлардан Тўраев Комил "Минор" СФУ да "Элёр Жаҳонгир, " Чўтпулатов Баҳром "Н. Боймуродов" СФУдан "Жарқўрғон", Элмуродов Ориф "Сурхон" ТФХБ "Орифжон", Худойбердиев Абдурасул "Жарқўрғон" СФУ "Жарқўрғон юлдузи", Худойқулов Мансур Оққўрғон СФУ "Янгиер", Мустонов Абдураҳмон, "Т. Шобуров" СФУ "Пўлатбобо", Жўраев Абдураҳмон "Т. Шобуров" СФУ, "А. Жўраев" фермер хўжаликлари туман иқтисодиётини ривожлантиришда таниқли пахтакор, илғор қишлоқ хўжалик ходими, ташкилотчи фермер сифатида фаолият кўрсатдилар.

   1988 йилда ташкил этилган “Оқтепа” сув омбори бўйида 998 гектарлик ўрмон хўжалиги ташкил қилинган бўлиб, унда жуда кўплаб ўсимликлар турлари, дунёнинг турли мамлакатларидан келтирилган дарахтлар турлари экиб кўпайтирилди. Ҳозирда бир йилда “Оқтепа” сув омборидан 60 тонна балиқ овланиб (амур, карас, остролечка, фарел каби балиқ турлари) аҳоли дастурхонига тортиқ қилинмоқда. Оқтепа ўрмонида жайра, чўчқа, Қундуз, бўри, жондор ва бошқа ҳайвонлар, қушлардан чайка, оққуш, ўрдак ва бошқа кўплаб қушлар турлари бўлиб, улардан қизил китобга кирган турлари ҳам бор.

   Жарқўрғон туманида қишлоқ хўжалик соҳасида қўлга киритилган ютуқлар ҳамда мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшган қишлоқ хўжалик ходимларидан А. М. Убайдуллаев 1991 йил "Ўзбекистан Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими", О. М. Ахатов 2001 йилда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор", Ж. М. Норғучева 2004 йил "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пиллачи" унвонларига, 1996 йилда Қ.Хидиров, 1998 йил Р. Эшназаров, 2002 йил Ш. П. Каримов "Шуҳрат" медалига эга бўлиб, уларнинг хазматлари ҳукуматимиз томонидан алоҳида тақдирланди.

   Хулоса қилиб айтганда бугунги бозор иқтисодиёти шароитида сувдан эътиборсизлик билан фойдаланиш, деҳқоннинг чўнтагига, ҳосил таннархига бориб тақкалишини ҳисобга олсак сувдан тежаб-тергаб фойдаланишимиз лозим бўлади. Умуман олганда, барча соҳада бўлгани каби туман қишлоқ хўжалигида ҳам мустақиллик йилларида анчагина ўзгаришлар қилинди. Туманда уруғчиликни яхшилаш, қишлоқ хўжалигига янги техника ва технологияларни жалб қилиш, агротехника қоидаларини ишлаб чиқиш, одамларда меҳнатдан манфаатдорлик ҳиссини шакллантиришга ўхшаш жараёнларнинг ўзаро мужассамлашуви ва натижаси сифатида туман деҳқонларининг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган мўл-кўл ҳосил вилоятимиз ва Республикамиз иқтисодиётига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди.

  Натижада туманда аграр соҳада мулкчиликнинг янги шакллари (фермерлик, оилавий пудрат, кооперация, деҳқон-фермер ва сувдан фойдаланувчилар уюшмаси), ерга эгалик қилишнинг янги турлари вужудга келди. Мустақиллик йилларида туман қишлоқ хўжалиги ўз бошидан янгиланиш ва тараққиётга интилиш жараёнини кечирди.

(Давоми бор).

Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?