Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ҲАР БИР БОЛА ЭЪТИБОРДА
Тадбирлар / 2021-06-01

   1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туман ҳокимлиги, Халқ таълими, Маданият бўлимлари ҳамда Ногиронлар жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган ногирон болалар ўртасида расмлар танлови ҳам қизғин ўтди. Танловда болажонлар эркин мавзуда расм чизишиб, ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди. Ғолиблар ва тадбирда иштирок этган болажонларга ҳомийларнинг совғалари улашилди.

   Шунингдек, Ўзбекистон Маънавият ва маърифат Кенгаши туман бўлинмаси томонидан эса ногиронлар ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзандларига ўқув қуроллари совға қилинди. Хуллас, бугун барча жойда болажонлар учун совғалар улашилиб, уларнинг кайфиятини кўтариш мақсадида кўнгилочар тадбирлар ташкил этилмоқда.

Jarqorgon tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?