Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИБ
Тадбирлар / 2021-06-01

   Бугун эрта тонгдан туман Марказий истироҳат боғи болажонлар билан гавжум бўлди. Зеро, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тантаналари сабаб, карнай-сурнай садолари остида бошланган байрам тантаналари санъаткорларнинг куй-қўшиқларига уланиб кетди. Истироҳат боғида беш ташаббус бўйича ташкил этилган кўргазмалар эса ташриф буюрувчилар эътиборини ўзига жалб қилмоқда.

   Боғдаги турфа “аттракцион”ларда болажонларнинг шодон кулгу ҳамда қувноқ қийқириқлар ила учишларини томоша қиларкансиз, болаликнинг беғубор оламига ғарқ бўлганингизни сезмай қоласиз. Ҳарбий қисмлар ва “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ташкил этилган кўргазмалар эса ёшларимизни бевосита ватанпарварлик руҳида камол топишига хизмат қилиши шубҳасиз.

    Истироҳат боғининг бир томонида китоблар кўргазмаси бўлса, бир томонида компьютер дастурчилари ишлари намойиш этилаётган бўлса, спорт бўйича ўрнатилган жиҳозлар эса спортсеварлар билан банд бўлди. Бешинчи ташаббус саналган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида ташкил этилган кўргазмаларда эса қўл меҳнати эвазига яратилган буюмлар эса ёнидан ўтган одамни ўзига тортарди.

   Тантаналарда туман ҳокими Б.Ўроқов, туман давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Э.Эшнаев, туман ички ишлар бўлими раҳбари Б.Хидиров, ҳоким ўринбосари А.Раджабовлар ҳамроҳлигида кўргазмаларни томоша қилишиб, болажонларнинг байрамона кайфиятларига шерик бўлишди.

   Истироҳат боғидаги болалар учун ташкил этилган кўргазмаю концерт дастурлари кун бўйи давом этади.   

Jarqorgon tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?