Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЛОБАР КУМУШ МЕДАЛ СОВРИНДОРИ
Тадбирлар / 2021-05-27

   Шу кунларда Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида пара дзюдо бўйича “Токио-2020” ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи халқаро Гран-При мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

   Қувонарлиси, мусобақанинг дастлабки кунида, аёллар ўртасида -48 кг вазн тоифасида Жарқўрғон туман Болалар ўсмирлар спорт мактаби спортчиси таниқли курашчимиз Манзура Турсунованинг шогирди Лобар Ҳуррамова мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди. Бу эса туманимизда спортга берилаётган эътиборнинг нишонаси бўлиб, спортчимизнинг бундан кейинги мусобақаларда ҳам юқори натижаларга эришишида омадлар тилаб қоламиз.

 Jarqorgon tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?