Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАКТАБДА БЕШ ТАШАББУС
Тадбирлар / 2021-05-20

  Ёшларнинг ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб етишишида Президентимиз томонидан олға сурилган “Беш ташаббус”нинг ўрни беқиёс бўлмоқда. Айниқса, мактабларда беш ташаббуснинг барча йўналишлари бўйича ташкил этилган тўгараклар орқали ўқувчи-ёшлар банд қилинмоқда.

   Туманимиздаги умумтаълим мактабларида ҳам “Беш ташаббус”нинг ҳар бир йўналиши бўйича иқтидорлар аниқланиб, уларнинг бўш вақтлари мазмунли ўтишига замин яратилмоқда. Туманимиздаги 41-сонли мактабда ҳам бунга алоҳида эътибор қаратилиб, ўқувчиларнинг бўш вақтларида китобхонлик, компьютер технологиялари ҳамда спорт билан шуғулланишлари учун шароитлар яратилган. Буни ўқувчиларнинг кутубхона, компьютер хонаси ва спорт зални тўлдирган ҳолда шуғулланишаётганида ҳам кўриш мумкин.

   Бундан ташқари бешта муҳим ташаббуснинг биринчиси саналган ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини янада ривожлантириш мақсадида турли адабий кечалар, тадбир ва кўрик-танловлар ташкил этиб келинмоқда. Бугун ҳам ана шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди. Тадбирда адиблар шеърларидан намуналар ўқилиб, ўқувчилар томонидан турли куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?