Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“СОҒЛОМ МИЛЛАТ, СОҒЛОМ КЕЛАЖАК”
Тадбирлар / 2021-05-17

    Жарқўрғон туманида Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришда “Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги” учун “Соғлом миллат, соғлом келажак” шиори остида уюшмаган, кам таъминланган, имконияти чекланганлар, хорижий мамлакатларда ишлаб келиб, ҳозирги кунда ишсиз бўлган ёшлар ва меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида оммавий спорт мусобақаларининг мини футбол бўйича туман босқичи  финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда дастлаб 3-ўрин учун баҳсда тумандаги 2-секторнинг 2- ҳамда 1-секторнинг 2-жамоалари тўп сурдилар. Унда 1-секторнинг 2-жамоасининг қўли баланд келиб, 3-ўрин соҳибига айланишди.

   Шундан кейин финал учрашувида 1- ва 2-секторларнинг биринчи терма жамоалари баҳс олиб бордилар. Кескин вазиятларга бой тарзда кечган мини футбол баҳсида 2-секторнинг 1-жамоаси устунликка эришиб, ғолиб бўлдилар.

   Шундай қилиб, ташкилотчилар томонидан 3-ўринни эгаллаган 1-секторнинг 2-жамоасига 5 миллион сўм, бронза медаллари, 2-ўринни эгаллаган 1-секторнинг 1-жамоасига 7,5 миллион сўм, кумуш медаллари  ҳамда 1-ўрин 2-секторнинг 1-жамоасига насиб этиб, 10 миллион сўм, олтин медаллар, кубок насиб этди. Бундан ташқари тадбир давомида “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи” ва “Энг яхши ҳужумчи” номинацияси ғолиблари, ҳакамлар ҳайъатига ҳам эсталик совғалари ва пул мукофотлари тақдим этилди.

    Тадбирдаги танаффус пайтларида туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, томошабинларга қувонч улашилди. Энди 1-ўринни эгаллаган жамоа мусобақаларнинг вилоят босқичида баҳс олиб боришади. Уларга кейинги баҳсларда ҳам муносиб иштирок этиб, вилоятда ҳам юқори ўринни эгаллашларида омадлар тилаб қоламиз.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

 

 

 

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?