Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
БУГУН ХАЛҚАРО ҲАМШИРАЛАР КУНИ
Тадбирлар / 2021-05-12

   12 май — Халқаро ҳамширалар куни арафасида Президентимиз томонидан имзоланган Фармонга кўра, 20 минг нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари учун янги иш ўринлари яратилиши катта тарихий воқелик бўлди.  Бугунги кунда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида 300 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходимлари фаолият юритмоқда.

   Куни кеча эса туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ташаббуси билан бир гуруҳ фаол ўрта тиббиёт ходимлари байрам муносабати билан тақдирланди. Маросимда туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ў. Мўминов иштирок этиб, ҳамшираларни байрам билан қутлади ҳамда уларга совғалар улашди.

    Ҳамшираларнинг мамлакатимиздаги тиббиёт муассасалари, шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати тизимидаги фаоллиги, фидойилиги ҳамда коронавирус инфекциясининг олдини олиш, касалликка чалинган беморларни даволаш борасидаги матонатию патронаж тизимининг асосий бўғини сифатидаги фаолияти айни кунларда таҳсинга сазовор бўлмоқда. Уларга фаолиятида ҳамиша омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?