Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ: ҚИСҚА САТРЛАРДА
Тадбирлар / 2021-05-11

   Жарқўрғон туманида ҳам бугунги кунда улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Бу эса халқимиз учун кенг имконият ва шароитларни яратиб беришда амалга оширилаётган ишлардир. Жумладан:

   *Тумандаги “Оқтепа” маҳалласининг “Қизилмазор” массивидаги (Мотокросс мусобақалари ўтадиган жой)  қабристон ёнида замонавий кўринишдаги ожатхона ва таҳоратхона ҳомий тадбиркорлар томонидан амалга оширилмоқда.

  *“Қўштепа” маҳалласидаги 9-сонли умутаълим мактаби биноси маҳаллада аҳоли сонининг ортиши натижасида мактаб биносида дарс ўтиш учун 2-сменада дарс ўтилсада синфхоналар етишмаслиги кузатила бошлаганди. Шу боис Инвестиция дасдури асосида 300 ўринга мўлжалланган қўшимча бино қурилиши ишлари ҳам бошланиб кетди.

   * Сурхондарё дарёсининг кескин бурилиш ҳосил қилиб оқувчи ўзанларида темир-бетон ишлари амалга оширилган ҳолда шиббаланмоқда. Бу эса аҳоли яшаш ҳудудларига дарё ўзани ўз йўлини ўзгартириб, ўпиришлар содир этиши олдини олишга қаратилган тадбирлардир.   

  * Тумандаги 48-сонли умумтаълим мактаби ҳолати ҳам жуда ачинарли ҳолатга келиб олганлиги боис, бу жойда ҳам инвестеция дастури асосида қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

   *“Марказий сурхон“ маҳалласида “Обод маҳалла” дастури асосида ичимлик сув таъминоти иншооти қурилиш ишлари ҳам бошлаб юборилди.

Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?