Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЙЎЛЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА
Тадбирлар / 2021-05-03

-Мурожаат ва муносабат-

   Бироз аввал ижтимоий тармоқларда туманимиздаги халқ тили билан айтганда “Вокзал” кўчаси деб номланувчи йўлнинг абгор ҳолга келиб қолгани танқид қилинганди.  Шундан сўнг туман ҳокими томонидан тегишли йўл қурилишига алоқадор ташкилотлар билан муаммони ҳал этиш чоралари ишлаб чиқилди.

   Дастлаб ушбу кўчага Шеробод туманидаги карьердан тошли тупроқ ташиб тўкилиб текисланди. Ушбу грунт қатлам маълум муддат текислаб, қўйилгач, бугунги кунда уни асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди. Бу ишлар “Нурафшон-нур-файз” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда. Туну кун давом этаётган асфальт ётқизиш ишлари якунига етгач, “Вокзал” кўчаси ҳам ўзгача қиёфа касб этишига шубҳа йўқ.

Jarqorgon tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?