Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
СОБИҚ ЖАНГЧИ РЎЗИ БОБО
Тадбирлар / 2021-04-29

   Навқирон йигитлик онларини Ватан ҳимояси йўлида жанггоҳларда ўтказган пиру бадавлат отахон Рўзи бобо Абдуллаев Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги нишонланаётган айни кунлрда 97 баҳорни қаршиламоқда. Бугун ушбу собиқ жангчи хонадонига туман ҳокимлиги, ҳарбийлар ҳамда Маданият, ХТБ, “Ватанпарвар” ташкилотлари ходимлари ташриф буюришиб, туманимиз бўйлаб ташкил этилган байрам тадбирларида у кишининг иштирок этишига имконият яратилди.

   Дастлаб, “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил этган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида қатнашган собиқ жангчи туман Мудофаа бўлими томонидан тумандаги Ҳарбий қисмлар ҳамкорлигида ташкил этилган шифокорлар кўчма машинаси эса нуроний отахон саломатлигини назоратдан ўтказди.

   Қарийб юз ёшга яқинлашган бўлсада, меҳнатни севадиган собиқ жангчи Р.Абдуллаевнинг тетик ҳолати сўнмаслигини тилаб қоламиз.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?