Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МЕДИА-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Тадбирлар / 2021-04-29

  Жарқўрғон азалдан спорт соҳасидаги иқтидорларни етиштириб чиқарувчи база саналган. Бу ерда айниқса, кураш, дзюдо, самбо, футбол каби спорт турларидан халқаро мусобақалар иштирокчи-ю совриндорлари етишиб чиқди.

   Мамлакатимизда спортга бўлган эътиборнинг кучайтирилиши натижасида туманимизда фаолият бошлаган Болалар-ўсмирлар спорт  мактаби ҳам ёшларнинг спортга бўлган қизиқишлари янада ошишига замин яратмоқда. Ушбу мактабдан етишиб чиққан спортчиларимиз номлари ҳам дунё ареналарида янграй бошлагани биз учун фахр-ифтихор ҳиссини орттирмоқда.

    “Туманда спорт соҳасидаги муассасалар фаолияти” мавзусида ташкил этилган медиа-тур доирасида иштирокчиларга ушбу таълим маскани ҳақида батафсил маълумот берилиб, уларда иштирок этувчи ёшлар ва мураббийлар фаолияти ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Жумладан, бу ерда 35 нафар мураббий томонидан 30 га яқин спорт тури бўйича 1270 нафар ёшларга машғулотлар ўтиб келинмоқда.

     Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг ўзида 10дан ортиқ турдаги спорт  машғулотлари ўтказилса, туманимизнинг турли жойларида ташкил этилган спорт машғулотлари манзилларида ҳам тўгараклар фаолият юритмоқда. БЎСМ тарбияланувчиларининг ютуқлари юқорилигини ўтган йилда турли чемпионатларда 111 та олтин, 62 та кумуш, 104 та бронза медаллари қўлга киритилиб, мамлакат чемпионати ва кубоги баҳсларида 21 нафар ўқувчи иштирок этиб, улар томонидан 4 та олтин, 1 та кумуш ҳамда 7 та бронза медаллари қўлга киритилди. Халқаро турнирларда 3 нафар спортчи муносиб иштирок этиб, 1 тадан олтин ва кумуш медаллар қўлга киритилган бўлса, Осиё ва жаҳон чемпионатларида 1 нафар спортчи қатнашиб, бронза медалига сазовор бўлган.

    Бугунги кунда туман БЎСМ спортчиларидан 34 нафари Ўзбекистон терма жамоасига қабул қилинган бўлишса, улардан 21 нафари асосий, 13 таси эса заҳира спортчилардир.

   Туман БЎСМ фаолиятига бағишланган Медиа-тур давомида мактаб фаолияти ҳақида мана шундай маълумотларга эга бўлиб, уларнинг спорт майдонлари билан яқиндан танишдик.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?