Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

   Бугун Жарқўрғон тумани Оқтепа маҳалласида вилоят тиббиёт марказлари ва туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида тиббий кўрик ташкил этилди. Махалланинг Бобур кўчасида ўтказилган хатлов ва антропометрия натижасида аниқланган 3-4 гуруҳга мансуб аҳоли қатлами чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

   Тиббий кўрикда Вилоят миқиёсидаги тиббиёт муассасаларидан кўчма офтальмологик мобил поликлиника, кўчма лабаратория, УЗИ ва ЭКГ мобил диагностика поликлиникалари томонидан тиббий хизматлар кўрсатилди.

  Тадбирда педиатр, лор, терапевт, окулист, неврапатолог, эндокринолог, фтизиатр, кардиалог, онколог, жарро ва травматолог, кардиалог, психиатр, отолоринголог, педиатр, УЗД мутахасиси, терапевт, фтизиатр, акушер гинеколог, дерматовениролог, эндокринолог, неврапатолог шифоеорлари, Ижтимоий таъминот туман бўлими ходимлари иштирок этишди. Оқтепа маҳалласида истиқомат қилувчи 187 нафар фуқаролар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.

   Тиббий кўрик натижаларига кўра 187 нафар фуқароларнинг 6 нафари шу куннинг ўзида вилоят муассасаларига, 4 нафари туман тиббиёт бирлашмасига даволаниш учун ётқизилди. 5 нафар фуқароларнинг уйида қаровчиси бўлмаганлиги сабабли ўз ихтиёрига биноан кейинги ойда ётиб даволаниши маълум қилиниб, 172 нафар фуқароларга амбулатор шароитда даволаниши учун тиббий маслаҳатлар берилди. Бундан ташқари Бобур кўчаси 7- уйда истиқомат қилувчи 2000 йилда туғилган Қурбонова Мариямга 1- гуруҳ ногиронлиги бўлганлиги сабабли ногиронлик аравачаси билан таъминланиб, Жайронхона реаблитация марказига йўлланма берилди. Бобур кўчаси 43 уйда истиқомат қилувчи 1941 йилда туғилган Ғуломов Иноятга  эшитишида муаммолари бўлганлиги сабабли эшитиш аппарати берилди.

   Ушбу текширувларда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари А.  Иноятов  ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи К. Абдувоҳидовлар ҳам иштирок этишиб, фуқаролар билан мулоқотда бўлдилар.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?