Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ

   Бугун Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги 38-сессияси бўлиб ўтди. Уни туман ҳокими Б.Ўрақов бошқариб борди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, тегишли ташкилот ва идоралар вакиллари иштирок этишди.

   Дастлаб сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-февралдаги “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармони ижроси юзасидан туманда 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокими биринчи ўринбосари А.Раҳматов ҳисоботи тингланди.

   Шундан кейин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг тумандаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жарқўрғон тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Ў.Тошбоев ахбороти тингланиб, депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

   Бундан ташқари, сессия ишида Доимий комиссияда кўриб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги Фармойишига асосан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Жарқўрғон тумани бўлими қошида очилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларнинг сарфланиш юзасидан С.Асадов ҳисоботи, Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг 2021 йил 14 декабрдаги 01-615-сонли хатига асосан тумандаги 63-сонли умумтаълим мактаби директорлигига қўйилган номзодлар масалалари кўриб чиқилиб, қарорлар қабул қилинди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?