Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ДЕПУТАТЛАРНИНГ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ

   Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши котибияти мудири С.Абдураимов, Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири А.Саманов, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Мустанова ҳамда туман Кенгаши депуталари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида Жарқўрғон туманидаги 2-сектор ҳудудидаги “Кунчиқиш” маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар қабули ташкил этилди. Ушбу учрашувда депутатлар маҳалла аҳолисига ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳатлар бўйича маълумотлар бериб ўтилди. Шундан сўнг фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларнинг ечимлари бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилиб, депутатлик сўровлари бериладиган бўлди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?