Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАТИ ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШНИНГ НАВБАТДАГИ 37-СЕССИЯСИ

   Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги 37-сесияси бўлиб ўтмоқда. Уни Кенгаш раиси, туман ҳокими Баҳодир Ўрақов бошқариб борди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашдилар.

   Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли ҳамда 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарорларига асосан бириктирилган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2021 йилнинг 4-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланиб, депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

   Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг туманда ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жарқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ўрол Тошбоевнинг ахбороти, Жарқургон туманида 2021 йилда туман прокурорининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан  амалга оширган муайян ишлар тўғрисида туман прокурори Бекзод Ҳайдаровнинг ахборот, Жарқўрғон тумани Ички ишлар бўлими томонидан ҳуқуқбузарликларниг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда “Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати” тизими асосида олиб борилаётган ишлар аҳволи тўғрисида туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Алламуродов ҳисоботи тингланиб, муҳокама қилинди.

   2021 йил 19 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари туман Кенгашида бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказиш якунлари бўйича туман сайлов комиссияси раиси Б.Шомирзаевнинг ахбороти, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг бюджет масалалари бўйича доимий комиссиясининг туман бюджетининг 2021 йилда шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратилган маблағларнинг туман ташкилот  ва муассасаларда томонидан мақсадли сарфланиши тўғрисида комиссия раиси Б.Кенжаев маърузалари ҳам тингланиб, муҳокама қилинди.

   Шунингдек, тегишли доимий комиссияда кўриб чиқилган Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман суди томонидан 2021 йилда фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти юзасидан ахбороти,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6118-сонли Фармонининг 2021 йилда туманда ижро этилиши юзасидан Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон туман бўлими бошлиғининг ҳисоботи, Туманда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишларнинг натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб вазифалар ижроси тўғрисида ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи, Давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати ҳақидаги, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги, Жарқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 2021 йил мобайнида тумандаги тиббиёт муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш юзасидан ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармонининг тумандаги ижроси 2021 йилнинг 4-чорак якуни бўйича Жарқўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудирининг ахбороти, 2021 йилда умумтаълим муассаси директори вазифасига Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан танловдан ўтказилган номзодларнинг йил якуни бўйича 3 йиллик дастури ижроси юзасидан ҳисоботи, Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг 2020 йил 28 декабрдаги 134/08-18 сонли “Депутатларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори ижроси тўғрисидаги ҳисобот, Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг 2021 йил 14 декабрдаги 01-615-сонли тумандаги 63-сонли умумтаълим мактаби директорлигига қўйилган номзодларни кўриб чиқиш тўғрисида масала, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутатининг депутатлик ваколатини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масалалар ҳам депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

   Шу билан Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги сессияси якунланди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?