Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
КЕНГАШ ДОИМИЙ КОМИССИЯСИДА

   Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси аъзолари ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирокида Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармасининг тумандаги 5-, 42- ва 53-сонли умумтаълим мактаблари директорлигига қуйилган номзодлар дастури билан танишилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талабидан келиб чиқиб, уларнинг 3 йиллик таълим Дастури кўриб чиқилиб, кенг муҳокама қилинди.

   Муҳокама жараёнида маъқул топилган номзодлар Дастури Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясига киритиш белгилаб олинди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?