Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

   Бугун Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни туман ҳокими Б.Ўрақов бошқариб борди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари ҳамда тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар.

    Бу галги сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида “Jarqo`rg`ontumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан жорий йилнинг 9 ойида амалга оширилаган ишлар тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш тўғрисида”ги қарори ҳамда туманда аҳоли ва тадбиркорлик субьектларини 2021-2022 йил куз-қиш мавсумида электр энергияси ва кўмир билан таъминлаш бўйича “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 2021 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботи тингланди.

   Туманда “Маҳаллабай” ишлаш тизимини такомиллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, оила муносабатларини яхшилаш, жиноятчиликни олдини олиш бўйича йўл харита бандларининг бажарилиши тўғрисида Жарқўрғон туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ғ.Хўжанов, Жарқўрғон туманида 2021 йилда ички йўлларни таъмирлаш ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида туман автойўл корхонаси томонидан амалга оширилган ишлар корхона бошлиғи О.Исломов ҳисобот беришдилар.

   Шундан сўнг, Жарқўрғон туман Маҳаллий бюджетининг 2021 йил III чорагидаги ижроси ҳамда даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан туман “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га маблағ ажратиш, туман маҳаллий бюджетининг харажатлари ёйилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида туман Молия бўлими мудири А.Абдусаломов сўзга чиқди.

   Бундан ташқари, тегишли доимий комиссияларда тингланган Жарқўрғон туманида ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Жарқўрғон тумани бўлими қошида очилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларнинг сарфланиши ҳақидаги, 2021 йилнинг 9 ойи давомида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорининг ҳисоботи бўйича ҳам қарорлар муҳокама қилинди.

   Сессия ишида кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?