Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЖАРАЁНЛАРИДА ИШТИРОК ЭТИНГ!
Эълонлар / 2022-07-14

✅   Ҳурматли Жарқўрғонликлар, сизни қийнаб келаётган, ечими маблағ билан боғлиқ муаммолар мавжудми? Энди ушбу муаммоларни ҳал этиш учун бюджет маблағлари Сизнинг ташаббусингиз асосида йўналтирилади.

✅   Молия вазирлиги томонидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2 масумига жорий йилнинг 15 июлидан старт берилади.

✅   Онлайн иштирок этиш бевосита Молия вазирлигининг опенбудгет.уз “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади.

✅   Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича таклифингизни қолдиришингиз мумкин:

-Ичимлик суви таъминотини яхшилаш;

-Ёритиш тизимини яхшилаш;

-Ички йўлларни таъмирлаш, шағаллаштириш ёки асфалт ётқизиш;

-Ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жиҳозлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш;

-Жамоатчилик ихтиёридаги объектларни таъмирлаш ёки жиҳозлаш.

✔️Ташаббус кўрсатинг ва “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг!

✔️Муаммоларни ҳал этиш энди ўз қўлингизда.

Жарқўрғон тумани Молия бўлими.

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?