Бугун Жарқўрғон тумани Оқтепа маҳалласида вилоят тиббиёт марказлари ва туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида тиббий кўрик ташкил этилди. Махалланинг Бобур кўчасида ўтказилган хатлов ва антропометрия натижасида аниқланган 3-4 гуруҳга мансуб аҳоли қатлами чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
(Давоми).
1996 йилдан Сурхондарёдаги нефть конларининг оқова сувларидан йод олиш масаласи илмий асосланиб, 1997 йил Жарқўрғон туманидаги Ховдак қудуқларидан 8 тонна оқова сув Тошкентдаги илмий-текшириш марказига олиб борилиб, олимлар, муҳандис-техниклар, тиббиёт ходимлари Республика давлат фан ва техника қўмитасида тадқиқотлар олиб борилиб, Ховдакда йодни ишлаб чиқаришга эришилди. Натижада йод ишлаб чиқариш ишлари тўхтовсиз олиб борилиши натижасида 1997 йил ноябрь ойининг охирида Ховдакдан дастлабки йод олинди. Бу объектда кунига 1 килограмм йод пастаси олишга эришилди. Республикада биринчи бўлиб, Сурхондарё вилоятида нефть қудуқларидан чиқаётган оқова сувлардан йод олиш йўлга қўйилди.
(Давоми).
Сурхондарё вилояти, асосан, пахта етиштиришга ихтисослашганлиги сабабли ҳам воҳада пахта тозалаш саноатининг алоҳида ўрни бор. Мустақиллик йилларида Сурхондарёда янги пахта тозалаш заводлари қурилиб ишга туширила бошланди. Жарқўрғон туманидаги “Бунёдкор-2” ҳиссадорлик жамияти жамоасининг ишлари мақтовга сазовордир. Ҳиссадорлик жамияти мутахассислари Қумқўрғон пахта тозалаш цехларини замонавий серунум машиналар билан жиҳозлашди ва йилига 30 минг тонна пахтани қайта ишлайдиган корхонани фойдаланишга топширишди.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2022