Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “2018-2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори асосида жорий йилда Жарқўрғон туманидаги Какайди шаҳарчасининг бош режаси “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК томонидан ишлаб чиқилиши якунланган.